Тиббиёт тизимида ишга киритиш учун пул олган икки мансабдор ушланди

1 дақиқа ўқиш72
Тиббиёт тизимида ишга киритиш учун пул олган икки мансабдор ушланди

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олгани гумон қилинаётган икки мансабдор қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош ҳисобчиси Л.С. ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, у юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали икки нафар фуқарони фаррош лавозимига ишга киритиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Шунингдек, Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда оилавий шифокорлик пункти мудири Қ.Л. ҳам ушланган. У фуқарони ҳамшира лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш жиноятига иштирокчиликка оид моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?