Ўзбекистонда қарийб уч тонна гиёҳванд модда йўқ қилинди

Ўзбекистонда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган қарийб уч тонна гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жами 2 тонна 963 килограмм тақиқланган моддаларни ёқиш йўли билан йўқ қилган.
Йўқ қилинган моддалар таркибига қуйидагилар кирган:
• Героин — 78,3 килограмм
• Опиум — 426,3 килограмм
• Гашиш — 646,6 килограмм
• Альфа-ПVP — 131,3 килограмм
• Мефедрон — 61,9 килограмм
• Прегабалин ва бошқа моддалар — 69,2 килограмм
Гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш жараёни судларнинг қонуний кучга кирган ҳукмлари асосида амалга оширилган.
Мазкур тадбир наркотрафикка қарши курашиш бўйича давлат стратегияси доирасида ўтказилган. Йўқ қилинган барча моддалар аввалроқ ноқонуний муомаладан олиб қўйилган.


































Изоҳлар 0
…