Anthropicнинг номаълум модели Риман гипотезасида жиддий силжиш қилди

Anthropic компаниясининг ҳали оммага тақдим этилмаган сунъий интеллект модели 150 йилдан ортиқ вақт давомида ечилмай келаётган Риман гипотезасида ечимларнинг қуйи чегарасини сезиларли даражада оширди. Модел бир ярим кун давомида мустақил ишлаган, 650 та ғояни синовдан ўтказган ва 60 та кичик агентни мувофиқлаштирган.
Математиканинг энг мураккаб ҳамда 150 йилдан ортиқ вақт давомида ечилмаган жумбоқларидан бири бўлган Риман гипотезаси йўналишида муҳим илмий қадам ташланди. ixbt.com маълумотига кўра, Anthropic компаниясининг ҳали оммага тақдим этилмаган сунъий интеллект модели ушбу мураккаб муаммони ҳал қилишда кутилмаган ютуқларга эришди ва гипотеза ўринли бўлган ечимларнинг қуйи чегарасини сезиларли даражада оширди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Туб сонларнинг тақсимотига бағишланган Риман гипотезасига умумий исбот топган тадқиқотчи учун ҳозирги кунда 1 миллион доллар миқдоридаги мукофот эълон қилинган бўлиб, у ҳамон ўз эгасини кутмоқда. Замонавий нейротармоқлар ҳали бу муаммони тўлиқ ечолмаса-да, уларнинг илм-фан ва математикада янги ғояларни кашф этиш қобилияти ҳақидаги баҳсларни яна-да кучайтириб юборди.
Сунъий интеллектнинг мустақил илмий тадқиқоти
Мазкур ютуқнинг энг ҳайратланарли жиҳати унинг қандай қўлга киритилганидадир. Anthropic ходимларидан бири, ҳеч қандай чуқур математик маълумотга эга бўлмаган мутахассис моделга гипотезани исботлаш бўйича жиддий уриниб кўришни вазифа қилиб қўйган. Шундан сўнг тизим бир ярим кун давомида бутун жараённи ўзи мувофиқлаштирган ҳолда мустақил равишда иш олиб борган.Ушбу муддат давомида модел масалани ҳал этиш бўйича жами 650 та турли ғояларни синовдан ўтказди. Иш жараёнида 60 та кичик агентлар (суб-агентлар) бир-бири билан ўзаро мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилган. Илмий мақола иловасида келтирилишича, ушбу агентларнинг 2 таси асосий математик ғояларни ишлаб чиққан, 13 таси ғояларга ўз ҳиссасини қўшган, 30 таси янги ечим топишга уриниб кўрган, 13 таси далилларнинг тўғрилигини текширувчи валидатор вазифасини бажарган, қолган 2 таси эса дастлабки илмий мақолани ёзишга ёрдам берган.
Илмий ҳамжамиятдаги муҳокамалар ва хавотирлар
Эриишилган натижалар Anthropic компаниясининг ички математика мутахассислари томонидан тасдиқланди ва Леан очиқ манбали исбот ёрдамчиси воситасида расмийлаштирилди. Бу йирик тил моделлари (LLM) иштирокида эришилган математик ютуқларнинг сўнгги мисолларидан биридир. Жорий йил давомида сунъий интеллект моделлари Эрдош муаммоларининг бир қаторини ҳал этгани ҳам бунга яққол мисолдир.Бундай ўсиш суръатлари математика соҳасида ҳам ҳайрат, ҳам жиддий хавотирларни келтириб чиқармоқда. Июн ойида имзоланган оммавий декларацияда таниқли математиклар сунъий интеллект фаннинг муҳим қадриятларига путур етказиши мумкинлигидан хавотир билдиришган эди. Хусусан, ҳақиқий математик исботлар муаллифга тегишли бўлиши ва уларнинг тўғрилиги учун шахсан масъулият олиниши кераклиги таъкидланган.
Шунга қарамай, соҳа мутахассислари янги тадқиқот усулларига қандай ёндашиш кераклиги борасида икки хил фикрда қолмоқда. Филдс медали совриндори Тимоти Говерс эълон қилинган баёнотга жавобан ёзган блог постида сунъий интеллектнинг таъсири математикани янада мураккаб ва ижобий томонга ўзгартириши мумкинлигини савол остига қўйган.






























Изоҳлар 0
…