Сирдарёда 104 млрд сўмлик пахта ноқонуний сотилгани аниқланди

1 дақиқа ўқиш89
Сирдарёда 104 млрд сўмлик пахта ноқонуний сотилгани аниқланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сирдарё вилоятида “Whите Голд Кластер”
  • МЧЖ томонидан 104 миллиард сўмликдан ортиқ пахта толаси биржа савдоларисиз, тўғридан тўғри шартномалар орқали ноқонуний сотилгани аниқланди.
  • Маълум бўлишича, мазкур маҳсулот биржа савдоларида шаклланган ўртача котировка қийматларидан юқорироқ нархларда сотилиб, корхонага 700 миллион сўмдан ортиқ асоссиз даромад келтирган.

Сирдарё вилоятида юз миллиард сўмдан ортиқ қийматга эга пахта толасини белгиланган тартибни четлаб ўтиб сотиш ҳолати аниқланди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотига кўра, қонун талабларини бузган корхонага нисбатан тегишли таъсир чоралари қўлланилган.

Қайд этилишича, қўмитанинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларини ташкил этиш жараёнида рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки шундай хавфни юзага келтириши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.

Текширув натижаларига кўра, “White Gold Klaster” МЧЖ томонидан жами қиймати 104 миллиард сўмлик 5 минг тоннадан ортиқ пахта толаси биржа савдоларисиз, тўғридан тўғри шартномалар орқали реализация қилингани маълум бўлган.

Шу билан бирга, мазкур пахта толаси маҳсулоти нархлари биржа савдоларида шаклланган ўртача котировка қийматлари билан таққосланганда юқорироқ нархларда сотилгани ҳам аниқланган. Бу эса корхонага 700 миллион сўмдан ортиқ асоссиз даромад келтиргани қайд этилмоқда.

Рақобат қўмитаси маълум қилишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилгани аломатлари асосида “White Gold Klaster” МЧЖга нисбатан расман иш қўзғатилган.

Иш материаллари белгиланган тартибда кўриб чиқилганидан сўнг корхонага нисбатан амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мутасаддилар таъкидлашича, товар-хомашё биржалари орқали амалга ошириладиган савдоларнинг асосий мақсади бозорда очиқлик, шаффофлик ва ҳалол рақобат муҳитини таъминлашдан иборат. Белгиланган тартибларни четлаб ўтиш эса рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда бозорда адолатли нарх шаклланишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?