Тошкент кўчасида отлар пойгаси ўтказилди

Тошкент кўчасида отлар пойгаси ўтказилди

Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида бир гуруҳ чавандозлар автомобиллар қатнови давом этаётган йўлда от миниб ҳаракатлангани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ҳолат интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Кадрларда чавандозлар автомобиллар билан бир қаторда юқори тезликда ҳаракатланаётгани, отларнинг тақалари асфальтга урилиши оқибатида эса учқунлар сочилгани кўринади. Бу ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳайвонларга нисбатан муносабат юзасидан турли саволларни келтириб чиқарди.

Отлар асосан юмшоқ тупроқ ёки махсус тайёрланган майдонларда чопишга мослашган. Асфальт қопламасида юқори тезликда ҳаракатланиш эса уларнинг оёқ бўғимлари, пайлари ва туёқларига жиддий зарар етказиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар