Энн Хэтэуэй либосни тескари кийиб, барчани ҳайратда қолдирди

Энн Хэтэуэйдаги самимийлик, табиий табассум ва ҳар қандай вазиятни хотиржамлик билан қабул қила олиши доим эътиборни тортади. Ҳатто суратга олиш майдончасида йиқилиб қолса ҳам, у кулимсираб ўрнидан туради ва йўлида давом этади. Ана шу ижобий энергия уни миллионлаб мухлислар қалбига яқин қилган бўлса керак.
Бугун эса унинг янги фильми эмас, услуби ҳақида гаплашамиз.
«Odyssey» фильмининг пресс-тури доирасида Нью-Йоркда Anne Ashlyn брендининг Spring/Summer 2026 коллекциясига мансуб ёрқин қизил либосда кўриниш берди. Бироқ мухлислар эътиборини нафақат либоснинг ўзи, балки унинг қандай кийилгани ҳам тортди.
Гап шундаки, подиумда ушбу моделнинг олд қисми анча ёпиқ, очиқ кесими эса орқа томонда намойиш этилган эди. Энн эса либосни тескари кийишни танлади. Натижада образ бутунлай бошқача тус олди — олд томондаги дадил кесим унинг ҳомиладорлигини нафис тарзда урғулади, ҳашаматли Булгари маржони эса бутун образнинг асосий безагига айланди.

Бу стилистларнинг маржонни янада ёрқинроқ намойиш этиш учун ўйланган қарорими ёки шунчаки кичик хатоми — аниқ эмас. Аммо бир нарса аён: Энн Хэтэуэй бу образни ўзига хос ишонч ва нафислик билан тақдим этди.
Қизиқ томони, актрисанинг ўзи ҳам бу ҳолатни жиддий қабул қилмади. Кейинчалик у вазиятга табассум билан муносабат билдириб, қисқагина: “I did it” (“Ҳа, буни мен қилдим”), дея изоҳ берди. Баъзан энг эсда қоларли мода лаҳзалари айнан шундай кутилмаган қарорлардан бошланади.






























Изоҳлар 0
…