МИБ: Гаровдаги махсус техникалар кредит қарзи сабабли хатланди

МИБ: Гаровдаги махсус техникалар кредит қарзи сабабли хатланди

Кредит маблағларини тўғри мақсадда ишлатиш ва белгиланган муддатларда қайтариш ҳар бир қарздорнинг қонуний бурчидир.

Акс ҳолда, банклар судга мурожаат қилиш, суд эса ишни мажбурий ижро органларига юбориш орқали қарзни қайтариш чораларини кўради. Ижро жараёнида эса кўп ҳолларда мулк хатланади ва савдога қўйилади.

Қарздор корхонадан Бизнесни ривожлантириш банки фойдасига 1 млрд. 812 млн. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги суд қарори ижроси Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган.

Қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги боис, мажбурий ижро харакатларига киришилиб, гаровга қўйилган махсус техника “VOLVO” русумли 2 та экскаватор хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

Мазкур хатланган мулкларни аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар