Чилонзорда янги ичимлик суви қувури ётқизилмоқда

Чилонзор туманида ичимлик суви тармоқларини янгилаш ишлари давом этмоқда. «Хонтўпи» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5-тор Дийдор кўчасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган дастур асосида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида эскирган диаметри 100 миллиметрли ичимлик суви қувури замонавий, диаметри 110 миллиметрли ПХВ қувурга алмаштириляпти.
Янгиланган тармоқ ҳудуд аҳолисини сифатли ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, қувурлардаги носозликлар ва авария ҳолатларини камайтириш, сув таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш кўзда тутилган.
Ишлар Чилонзор тумани сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.


Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…