Жарима майдончасидан автомобилни олиш тартиби кескин ўзгаради

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш194
Жарима майдончасидан автомобилни олиш тартиби кескин ўзгаради
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда 2026 йил 1 августдан бошлаб жарима майдончасидан транспорт воситаларини чиқариш учун рухсатнома фақат ҚР код орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.
  • Ҳукуматнинг 6 июл куни кучга кирган 358-сонли қарорига мувофиқ, бу жараён тўлиқ рақамлаштирилади ва маъмурий ишни кўриб чиқувчи ҳамда ижро органи томонидан “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Ўзбекистонда жарима майдончасига олиб кетилган транспорт воситаларини қайтариш тартиби янгиланмоқда. Энди автомобилни чиқариш учун рухсатнома фақат QR код орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.

Ҳукуматнинг 6 июль куни кучга кирган 358-сонли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 августдан бошлаб жарима майдончасидан транспорт воситасини олиб чиқишга рухсат бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади. Янги тартибга кўра, рухсатнома маъмурий ишни кўриб чиқувчи ҳамда ижро органи томонидан “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали QR код билан тасдиқланиб, электрон кўринишда юборилади.

Қарор доирасида Ички ишлар вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур ахборот тизимини давлат ахборот платформалари билан интеграция қилади. Бу орқали жарима майдончаларида сақланаётган автомобиллар, улар учун ундирилган тўловлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда солиқ тизимига узатилади.

Янги қоидаларга мувофиқ, ушланган транспорт воситалари ҳисобини электрон тизим орқали юритмаган ёки кўрсатилган хизматлар ҳақида маълумотларни киритмаган юридик шахсларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима қўлланади. Бундай қоидабузарлик бир йил ичида такрорланса, жарима майдончасини бошқариш бўйича тузилган шартнома бекор қилиниши мумкин.

Шунингдек, транспорт воситасини ушлаб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилмасдан туриб уни чиқариб юбориш ёки ундан ноқонуний фойдаланиш ҳам қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Қарорда яна бир муҳим янгилик ҳам назарда тутилган. Солиқ қўмитаси ва Марказий банк бозорлар ҳамда автотураргоҳларда тўловларни ягона QR код орқали амалга ошириш имкониятини жорий этади.

Мутахассислар фикрича, мазкур ўзгаришлар инсон омилини камайтириш, ҳужжат айланмасини соддалаштириш ва жарима майдончалари фаолиятида шаффофликни янада оширишга хизмат қилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?