Она 4 ёшли ўғлини ўлдириб, уни ейишга уринганликда гумон қилинмоқда

Австралиянинг Ваёнг шаҳрида юз берган мудҳиш воқеа жамоатчиликни ларзага солди. 32 ёшли аёл ўзининг 4 ёшли ўғлини ўлдирганликда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у болага нисбатан каннибализмга (ўз турига мансуб бошқа жонзотни истеъмол қилиш ҳолати) уриниш аломатларини ҳам намоён этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилишича, боланинг жасади унинг вафотидан бир неча кун ўтиб яшаб турган уйидан топилган. Ҳодиса жойига етиб келган терговчилар жиноят тафсилотларини аниқлаш юзасидан кенг кўламли суриштирув ишларини бошлаган.
Полиция дастлабки тергов давомида аёлга нисбатан қотиллик айбловини илгари сурган. Шунингдек, тергов материалларида у болага нисбатан каннибализмга уриниш билан боғлиқ ҳаракатларни содир этган бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча экспертизалар ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фожиа маҳаллий аҳолини чуқур қайғуга солди. Воқеадан сўнг қўшнилар ва шаҳар аҳолиси ҳалок бўлган бола хотирасига гул ва ўйинчоқлар қўйилган ёдгорлик ташкил этди. Уни яқиндан таниганлар кичкинтойни меҳрибон ва қувноқ бола сифатида эслаб, “кичкина фаришта” дея таърифламоқда.






























Изоҳлар 0
…