Блогерга совға қилинган 5 минг долларлик гулдан ясалган от шов-шувга айланди (видео)

Блогерга совға қилинган 5 минг долларлик гулдан ясалган от шов-шувга айланди (видео)
Қисқача

Тошкент шаҳрида қиймати қарийб 5 минг долларни ташкил етувчи гул композициясидан ясалган улкан от ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ноодатий совға блогер Гулчеҳра Ходжаевнага тақдим етилган бўлиб, у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида унинг егасига миннатдорлик билдирган. Мазкур ҳолат интернет фойдаланувчиларини иккига бўлиб, айримлар буни ҳавас билан қарши олган бўлса, бошқалар исрофгарчилик деб танқид қилган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда гул композициясидан ясалган улкан от акс этган видео кенг тарқалмоқда. Айтилишича, ушбу гул композициясининг қиймати қарийб 5 минг долларни ташкил этади.

Маълум бўлишича, ноодатий совға блогер Гулчеҳра Ходжаевнага тақдим этилган. Блогер ушбу видеони ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, унинг остида:

“Меҳрибон, сахий, сирли инсон... Қалбимга қувонч, юзимга самимий табассум бағишлаганингиз учун чексиз миннатдорман”, — дея миннатдорлик изҳор қилган.

Видео қисқа фурсатда минглаб томошаларни йиғиб, изоҳларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар бундай совғани дид ва саховат намунаси сифатида баҳолаб, ҳавас қилган бўлса, бошқалар эса бунча маблағни гул композициясига сарфлашни ортиқча дабдаба ва исрофгарчилик дея танқид қилмоқда.

Мазкур видео ҳанузгача ижтимоий тармоқларда кенг тарқалишда давом этмоқда ва фойдаланувчилар ўртасида турли фикр-мулоҳазаларни уйғотмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар