Андижонлик йигит лайк йиғиш мақсадида мушук боласини чуқур котлованга улоқтирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир йигит мушук боласини баланд девор ортидаги чуқур котлован жойлашган қурилиш майдонига улоқтираётгани акс этган. Мазкур ҳолат интернет фойдаланувчилари орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кўплаб фойдаланувчилар ушбу хатти-ҳаракатни ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик деб баҳолаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан воқеага ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорни жавобгарликка тортишни сўрамоқда.
Видеонинг якунида йигит кулган ҳолда: "40 та жони бор эди, биттасини ишлатиб кўрдик, энди 39 таси қолди", дея ҳазиллашади. Айнан шу гап ҳам ижтимоий тармоқларда кескин танқид қилиниб, кўплаб фойдаланувчилар бундай мазмундаги контент ортидан "лайк" ва кузатувчи йиғишга уринишни мутлақо номақбул ҳаракат сифатида баҳоламоқда.






























Изоҳлар 0
…