Бухорода бола бошини бетон тешигига тиқиб, чиқара олмай қолди (видео)
1 дақиқа ўқиш150

Бухоро шаҳрида бола эҳтиётсизлик оқибатида бошини бетон конструкциядаги тешикка тиқиб қўйиб, уни мустақил равишда чиқара олмай қолган.
Ҳодиса 3 август куни шаҳардаги турар жой массивларидан бирида содир бўлган. Вазиятдан хабар топилгач, воқеа жойига Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари етиб келган.
Мутахассислар махсус асбоб-ускуналар ёрдамида бетон конструкциясини эҳтиёткорлик билан бўшатиб, боланинг бошини тешикдан чиқариб олишган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли бола хавфсиз тарзда қутқариб қолинган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм






























Изоҳлар0
…