Тошкентда формадаги шахслар уйма-уй юриб 400 минг сўм пул сўраётгани айтилмоқда

Тошкентда айрим хонадонларга махсус форма кийган шахслар келиб, ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ хизматлар учун 400 минг сўм тўлашни сўрамоқда. Квитансияда давлат ташкилоти эмас, масъулияти чекланган жамият шаклидаги тижорат ташкилоти номи кўрсатилиши ва тўлов "аъзолик бадали" сифатида расмийлаштирилиши мумкин.
Тошкент аҳолиси айрим хонадонларга махсус форма кийган шахслар келиб, гувоҳнома кўрсатган ҳолда ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ хизматлар учун 400 минг сўм тўлашни сўраётгани ҳақида хабар бермоқда.
Айтилишича, тақдим этилаётган квитанцияда давлат ташкилоти эмас, балки масъулияти чекланган жамият шаклидаги тижорат ташкилоти номи кўрсатилиши мумкин. Тўлов эса "аъзолик бадали" сифатида расмийлаштирилаётгани қайд этилмоқда.
Форма ва гувоҳнома сабаб бундай шахсларни давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими деб қабул қилиш осон. Шу боис пул тўлашдан олдин ташкилотнинг тўлиқ номи, хизматнинг ҳуқуқий асоси ҳамда квитанциядаги реквизитларни диққат билан текшириш тавсия этилади.
Айниқса, кекса ёшдаги яқинларни бундай ҳолатлар ҳақида олдиндан огоҳлантириш муҳим. Форма кийилгани ёки гувоҳнома кўрсатилганининг ўзи шахс давлат идораси вакили эканини англатмайди.































Изоҳлар 0
…