Муҳаммад Салоҳга Туркиядан ноодатий совға қилинди

Муҳаммад Салоҳга Туркиядан ноодатий совға қилинди
Қисқача

Муҳаммад Салоҳга Туркиянинг Трабзон вилоятидан ер участкаси совға қилиш таклифи билдирилди. Бу таклифни Аракли тумани ҳокими Ҳусайн Авни Чўскун Чеби футболчи билан учрашув чоғида илгари сурди. У Трабзон келажакда глобал исиш оқибатларидан нисбатан камроқ зарар кўриши ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар кескин бўлмаслигини айтди. 34 ёшли Салоҳ «Ливерпул»даги тўққиз йиллик фаолиятидан сўнг «Trabzonspor» клубига ўтди.

Мисрлик футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг Туркиянинг «Трабзонспор» клубига ўтиши ортидан унинг атрофида яна бир қизиқ воқеа юз берди. Футболчига Трабзон вилоятидан ер участкаси совға қилиш таклифи билдирилди. Бу ҳақда турк ва хорижий нашрлар хабар берди.

Маълум қилинишича, ноодатий совғани Аракли тумани ҳокими Ҳусайн Авни Чўшкун Чеби таклиф қилган. У Салоҳ билан учрашув чоғида Трабзоннинг табиий шароити ва келажакдаги иқлим хавфлари ҳақида гапириб, футболчига ушбу ҳудуддан «чиройли бир ер» таклиф қилган.

Расмий бу ҳудуд келажакда глобал исиш оқибатларидан нисбатан камроқ зарар кўриши мумкинлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Трабзон келажакда яшаш учун қулай ҳудудлардан бири бўлиб қолиши, сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар эса бошқа айрим минтақалардагидек кескин бўлмаслиги мумкин.

«Бу фарзандларингиз ва набираларингиз учун ажойиб жой. Бу ерда сув билан боғлиқ муаммолар бўлмайди ва ҳудуд иқлим ўзгаришидан деярли таъсирланмайди», — деган Чеби.

Bir guruh erkaklar ochiq havoda turib, o'zaro suhbatlashmoqda.

Қайд этиш жоиз, Салоҳнинг «Трабзонспор»га трансфери Туркияда катта шов-шув билан кутилди. 34 ёшли футболчи «Ливерпуль»даги тўққиз йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этиб, Туркия клубига қўшилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар