Xiaomi компанияси янги HyperOS 4 операцион тизимининг илк синов талқинини чиқарди

Xiaomi компанияси HyperOS 4 операцион тизимининг илк бета-версиясини чиқарди. Янги тизимда унумдорлик, интерфейс қулайлиги ва сунъий интеллект имкониятларини яхшилашга эътибор қаратилган. HyperOS 4 архитектурасига юкламаларни ҳисоблаш ва маълумотларни хотирага олдиндан юклаш имконини берувчи Xiaomi HypeрКоре технологияси жорий этилди.
Xiaomi компанияси ўзининг янги авлод операцион тизими — HyperOS 4 дастурий таъминотининг илк бета-версиясини чиқариб, фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этди. Ixbt.com нашрининг хабар беришича, янги тизимни ишлаб чиқишда асосий эътибор тизим унумдорлигини ошириш, фойдаланиш қулайлигини яхшилаш ҳамда сунъий интеллект имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, бу қурилмалар иш фаолиятини сезиларли даражада яхшилаши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янгиланган HyperOS 4 архитектурасига Xiaomi HypeрКоре технологияси жорий этилиб, у юкламаларни ҳисоб-китоб қилиш ва маълумотларни хотирага олдиндан юклаш функцияларини ўз ичига олади. Мазкур ечим тизим ресурсларини янада самарали тақсимлаш ҳамда тез-тез бажариладиган операциялар вақтида процессорга тушадиган юкламани камайтириш имконини беради.
Илова ва интерфейс оптимизацияси
Дастурчилар томонидан янги иловаларни бажариш механизми ишлаб чиқилиб, тизим ва дастурий қатламлар орасидаги ўзаро алоқа жараёни чуқур оптимизация қилинди. Хусусан, асосий экранда ҳамда оммабоп иловаларда анимацияларнинг силлиқлиги ва интерфейснинг жавоб бериш тезлиги сезиларли даражада яхшилангани таъкидланмоқда.Тизимнинг муҳим янгиликларидан бири бу кенгайтирилган сунъий интеллект функциялари бўлди. Янги дастурий таъминот доирасида фойдаланувчиларга қатор қулайликлар яратилиб, вазифаларни режалаштириш ва контент яратиш жараёнлари автоматлаштирилди.
Сунъий интеллект ва қўллаб-қувватланувчи қурилмалар
HyperOS 4 тизимида Xiaomi МиМо йирик тил модели интеграция қилинган янги авлод Супер ХиаоАи 2.0 овозли ёрдамчиси дебют қилди. Ушбу интеллектуал ёрдамчи бир нечта иловалар ва қурилмалар билан бир вақтда ишлаш сценарийларида вазифаларни режалаштириш ва контент генерация қилиш имкониятларини яхшилади.Ҳозирги кунда дастлабки бета-версия компаниянинг энг сўнгги флагман гаджетлари учун фойдаланишга топширилган. Харидорлар ва синовчилар қуйидаги қурилмаларда янги тизим имкониятларини синаб кўришлари мумкин:
- Xiaomi 17 Ultra ва Xiaomi 17 Ultra Леика Эдитион
- Xiaomi 17 Pro Max, Xiaomi 17 Pro ҳамда Xiaomi 17
- Redmi K90 Pro Max, унинг Чампион Эдитион махсус талқини ва Redmi K90
- Xiaomi Пад 8 Pro ҳамда Xiaomi Пад 8 планшетлари






























Изоҳлар 0
…