“Аскар” абитуриентлар! Энди қўшимча балл учун имтиёзлар ўзгарди

Жорий йилдан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, тавсияномага эга бўлган абитуриентларга бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
Мисол учун, тавсияномаси бор собиқ оддий аскар кириш имтиҳонида 50 балл тўпласа, унга 25 балл қўшиб берилади.
Аввалги йиллари эса тўплаш мумкин бўлган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз бериларди. Бу ўзгармас 61.24 баллга тенг эди.
Низомнинг бошқа қисмлари ўз ҳолича қолган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Унга кўра, тавсияномага эга бўлган абитуриентларга бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
Мисол учун, тавсияномаси бор собиқ оддий аскар кириш имтиҳонида 50 балл тўпласа, унга 25 балл қўшиб берилади.
Аввалги йиллари эса тўплаш мумкин бўлган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз бериларди. Бу ўзгармас 61.24 баллга тенг эди.
Низомнинг бошқа қисмлари ўз ҳолича қолган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…