Қашқадарёда чақалоғини 12 миллион сўмга сотмоқчи бўлган эр-хотин жазоланди

1 дақиқа ўқиш116
Қашқадарёда чақалоғини 12 миллион сўмга сотмоқчи бўлган эр-хотин жазоланди

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 2008 йилда туғилган аёл ва унинг турмуш ўртоғи чақалоқларини 12 миллион сўмга сотишга урингани учун судланди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Суд материалларига кўра, аёл эркак билан танишишидан аввал ҳомиладор бўлган. 2025 йилда у мазкур эркак билан танишган. Кейинчалик эркак аёлнинг ҳомиладорлигини билгач, унга уйланишга рози бўлган. Бироқ эркакнинг онаси бу муносабатга қарши чиққан. Шундан кейин жуфтлик Қарши шаҳрида ижара уйда яшай бошлаган.

Аёл 2025 йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида қиз фарзандни дунёга келтирган. Орадан икки ой ўтиб, у чақалоғи билан Нишон туманига қайтган. Аммо эркакнинг онаси болани қабул қилишни истамаган.

Тергов маълумотларига кўра, моддий қийинчиликлардан кейин чақалоқни сотиш таклифи билдирилган. Эркак танишига болани минг долларга беришини айтган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар келиб тушгач, тезкор тадбир ўтказилган.

19 март куни чақалоқни 12 миллион сўмга сотишга уриниш вақтида эр-хотин қўлга олинган.

Суд ҳукмига кўра, эркак етти йилга, аёл эса уч йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилинган. Чақалоқ Қарши шаҳридаги 2-сонли кичик ҳажмли болалар уйига жойлаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?