Қўқонда 13 ёшли қиз зўрлангани бўйича иш оғирлаштирилди

1 дақиқа ўқиш25
Қўқонда 13 ёшли қиз зўрлангани бўйича иш оғирлаштирилди

Қўқон шаҳрида 13 ёшли қизга нисбатан содир этилган жиноят бўйича тергов доирасида муҳим ўзгариш бўлди. Дастлаб енгилроқ модда билан қўзғатилган жиноят иши оғирроқ модда билан қайта малакаланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

Маълум қилинишича, воқеа 2026 йил 28 сентябрь куни содир бўлган. Ҳолат юзасидан дастлаб Жиноят кодексининг 128-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бироқ 9 ноябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан ишнинг ҳуқуқий квалификацияси ўзгартирилди. Энди ҳолат Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми, яъни 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлаш жинояти сифатида тергов қилинмоқда.

Мазкур моддада 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

Гумонланувчи аввалроқ ҳибсга олинган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, жабрланувчига зарур психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?