Тошкент автобусларида йўловчиларни безовта қилган реклама овози пасайтирилади

Тошкент автобусларида йўловчиларни безовта қилган реклама овози пасайтирилади

Тошкент шаҳридаги жамоат автобусларида намойиш этиладиган реклама роликларининг овоз баландлиги пасайтирилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда йўловчилар автобус салонидаги рекламалар овози баландлигидан норозилик билдириб, бу борада ўз эътирозларини йўллаган.

Йўловчилар мурожаатларини инобатга олган ҳолда компания вакиллари автобуслардаги реклама жойларини ижарага олган тадбиркорлар билан учрашув ўтказган. Унда реклама роликлари овозини меъёрга келтириш масаласи муҳокама қилинган.

Учрашув давомида тадбиркорларга реклама овозини пасайтириш, йўловчиларга ортиқча шовқин ва ноқулайлик туғдирмаслик бўйича тавсиялар берилган. Шунингдек, жамоат транспортида йўловчилар учун қулай муҳит яратиш зарурлиги таъкидланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар