Тошкент автобуслари энди қоидабузар ҳайдовчиларни камерага олади

Тошкент автобуслари энди қоидабузар ҳайдовчиларни камерага олади

Тошкентда автобуслар учун ажратилган махсус йўлаклардан ноқонуний фойдаланишга қарши назорат кучайтирилади. Эндиликда жамоат транспорти воситаларининг олд қисмига йўл ҳаракати қоидабузарликларини автоматик қайд этувчи видеокамералар ўрнатилади.

Шаҳар Кенгаши қарорига кўра, 2026 йил 15 декабрга қадар автобусларни мобил камералар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Қурилмалар автобус ҳаракатланаётган вақтда қоидабузарликларни аниқлайди ва ЙҲХБнинг ягона ахборот базасига уланади.

Бундан ташқари, 1 ноябрдан бошлаб автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларида ноқонуний ҳаракатланаётган ёки автомобилини тўхтатиб қўйган ҳайдовчиларга нисбатан назорат ва рейдлар кучайтирилди.

Ҳайдовчиларга автобуслар ва велосипедлар учун мўлжалланган махсус йўлакларга рухсатсиз кирмаслик ҳамда уларда автомобилни тўхтатмаслик тавсия этилмоқда. Бундай қоидабузарликлар белгиланган тартибда жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар