Тошкентдаги хонадонда тунги ёнғин бир кишининг умрига зомин бўлди

24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Фожиали ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, соат 01:33 да Юсуф Саккокий кўчасидаги тураржой мажмуасида ёнғин чиққанлиги ҳақида қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, алангани соат 01:52 да тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин натижасида хонадондаги уй жиҳозларига зарар етган. Ҳодиса жойидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган.
Айни пайтда воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Масъул органлар ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш бўйича терговга қадар текширув олиб бормоқда.






























Изоҳлар 0
…