
Кеча, 8 август куни Миллий матбуот марказида “Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг бугунги фаолияти ва истиқболдаги вазифалари” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги мутахассислари баъзи ОАВлар хусусида танқидий фикрларини баён этдилар.
Шунингдек, агентлик мутахассислари ўзбек жамиятига хос бўлмаган, миллий анъаналарнинг емирилишига сабаб бўладиган, маънавий муҳитга зарар етказадиган материалларни етказаётган ОАВ номларини эълон қилди.
Жумладан, Сурхондарё вилоятидаги “Денов-АТР”, Бухоро вилоятидаги “Ғиждувон-ТВ”, Жиззах вилоятидаги “Жиззах ТВ” телеканаллари, Андижон вилоятидаги “Дийдор ФМ” радиоканали, “Тараққиёт” телеканали фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Ахборот агентлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси доимий қўпол равишда бузиб келаётганликлари маълум қилинди.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар