17:03 / 15.08.2017
6 052

Мирзиёев: Агар одамни энг катта қадрият қилиб юқорига қўймасак, биз хато қилаверамиз

Мирзиёев: Агар одамни энг катта қадрият қилиб юқорига қўймасак, биз хато қилаверамиз
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни жойларда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар бориши билан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига боргани хабар қилинган эди.

Давлат раҳбари шаҳар фаоллари билан ўтказилган йиғилишда сўзга чиқиб, қатор масалалар бўйича гапирди. Унинг чиқиши “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурида намойиш этилди.

“Сизлар билан кўп-кўп учрашганимиздан кейин мана кеча айтдик, 450 та қарор чиққани, қонунлар ўзгаргани ва ҳоказо. Кўп нарсага ўзгартириш киритганмиз ва бу жараён давом этаяпти. Ҳар куни 3-4 та қарор, қонун, ўзгартириш қилаяпмиз. Тагида битта нарса, ҳозирги замонга мос бўлиб, одамлар билан биз мана кўп жойларда энг катта мақсад муддао – хато кам қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Хатосиз ўзи бўлмайди, мумкин эмас. Бу жараён шундай. Бехато парвардигорнинг ўзи. Лекин биз ҳаммамиз минг ҳаракат қилсангиз ҳам барибир бировга қулоқ соламиз.

Хато бўлади. Қачон хато камроқ бўлади? Шу жараёнда халқнинг ўзи бевосита салгина бўлса ҳам муносабатини билдирса, таклифларини берса хато камроқ бўлади. Шунга биз ҳаракат қилмоқдамиз. Мана қабулхоналар, виртуал қабулхона, Халқ қабулхоналари, ҳамма қилган мақсадларимиз, нима учун мен буни қаттиқ ушлаяпман? Одамларни гапиртиришга ўргатишимиз керак, одамларни сал эркин яшашга ўргатишимиз керак, одамлар билан ҳисоблашишга мажбур қилишимиз керак. Агар одамни энг катта қадрият қилиб юқорига қўймасак, биз хато қилаверамиз”, - деган давлат раҳбари.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев: Агар одамни энг катта қадрият қилиб юқорига қўймасак, биз хато қилаверамиз