15:32 / 26.08.2017
8 261

55 ёш юбилейини нишонлаган онахоннинг тўёна пулларини ўғирлаб кетишди

55 ёш юбилейини нишонлаган онахоннинг тўёна пулларини ўғирлаб кетишди
Жорий йилнинг 25 август куни Самарқанд вилояти Иштихон туман ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида профилактика инспекторлари томонидан 55 ёш юбилейини нишонлаган онахоннинг тўёна пулларини ўғрилаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда KUN.UZ хабар берди.

2017 йил 25 август куни Иштихон туман ИИБга Иштихон тумани Метан шаҳарчаси Самарқанд кўчаси 2-уйда яшовчи А.С. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2017 йил 24 август куни Иштихон туман Метан шаҳарчасида жойлашган “Баҳор” номли тўйхонада ўзининг 55 ёш юбилейини ўтказганлигини, ушбу тўйда меҳмонлар томонидан берилган 1.575.000 сўм тўёна пуллари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Ҳолат бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғриликни Иштихон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи 1973 йилда туғилган Қ.Д. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Д.га нисбатан Иштихон туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 55 ёш юбилейини нишонлаган онахоннинг тўёна пулларини ўғирлаб кетишди