date

Ортиқча ушлаб қолинган солиқ текшириш пайтида ҳам ҳисобга олинади

Ортиқча ушлаб қолинган солиқ текшириш пайтида ҳам ҳисобга олинади

Эндиликда солиқ тўловчи тўлаши ва қайтиб олиши лозим бўлган солиқ миқдори нафақат у топширган ҳисоботларга, балки солиқ текшируви натижаларига кўра ҳам ҳисобланиши мумкин. Солиқ Кодексининг 56-моддасига айнан шундай мазмундаги ўзгартириш киритилди, Бу ҳақида «Norma.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Ортиқча тўланган солиқ миқдори бошқа солиқ ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар ҳисобига қопланиши мумкин. Барча тўловлар амалга оширилгандан сўнг, солиқ тўловчи ҳисобида ортиқча тўланган маблағлар қолса, унда бу маблағлар ушбу шахснинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ортиқча ушлаб қолинган солиқ текшириш пайтида ҳам ҳисобга олинади