Ўзбекистон Президенти АҚШга жўнаб кетди
1 дақиқа ўқиш7.1K

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди. Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, кенг доирадаги Ўзбекистон – Америка бизнес-форумида иштирок этади. Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий соҳаларда кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

- #Ўзбекистон Республикаси
- #Президент Шавкат Мирзиёев
- #Америка Қўшма Штатлари
- #БМТ Бош Ассамблеяси
- #Нью-Йорк шаҳри
- #Халқаро Валюта Фонди
- #Жаҳон Банки
- #Бизнес Форум
- #Икки Томонлама Ҳужжатлар
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…