Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Фарғона вилоятида бир гуруҳ шахслар бир фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилган ва ушбу ҳолатни тасвирга олиб, видеороликни интернет тармоғи орқали тарқатган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир неча номаълум шахслар ёш йигитни вахшийларча дўппослаётгани ва ҳақорат қилаётгани акс эттирилган.
Ички ишлар органлари томонидан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганликда ва ушбу ҳолат тасвирланган видеороликни интернет тармоғи орқали тарқатганликда гумонланаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, юқорида қайд этилган жиноятни содир этган беш нафар шахслар аниқланиб, ушландилар. Улардан 5 дона мобил телефонлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми, 112-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда ушланган шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди