11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ходимлари иштирок этди.
«Ҳурматли, йиғилиш иштирокчилари! 2018 йилда олдимизда янада кенг кўламли ўта муҳим вазифалар турибди. Биринчидан, ўтган йили хорижда эришилган барча келишувларни амалга ошириш лозим. Уларни қоғоздан ҳаётга кўчириш керак. Халқимиз келишувлар амалга оширилишини умид билан кутяпти, ахир. Бундан ташқари, жорий йилда 20дан ортиқ юқори даражадаги ташрифлар, халқаро анжуманларни ўтказишни режалаштирганмиз», деди президент.
Президентнинг айтишича, ислоҳотлар ўзгариши даврида элчилар ҳам шахсан фаол иштирок этиши зарур. Давлат раҳбари ҳар бир элчига амалий фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиб, кучайтиришини талаб қилди.
«Орангиздан кимдир ана шундай ўта муҳим жараёнларни четдан томошабин бўлиб, кузатиб туришига йўл қўймайман. Шунинг учун, янги ташкил этилган махсус комиссия олдида ҳар бирингиз иш режа ва ҳисоботларни топширишингиз сўралади. Агар кимнингдир фаолияти номақбул, деб топилса, ўша ваколатхона ёпилади», деб аниқ масалага ишора қилди у.
Йиғилишда иш фаолиятини тубдан ўзгартириб, аниқ натижаларга эришаётган хорижий мамлакатдаги элчилар алоҳида эътироф этилди. Президент шунга қарамасдан, 2017 йилнинг ўзида «қаттиқ уйқуга кетган» ҳамда ишига енги-елпи қараб келган 10 нафар элчини шахсан лавозимдан олганини маълум қилди.
Ўтган йилда Ўзбекистоннинг Хитой, Япония, Туркия, Малайзия ва бошқа давлатлардаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан бўшатилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда