Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews.uz”га хабар беришича, 2018 йилнинг 16 январь куни соат 08:30 да Ангрен шаҳрида яшовчи 28 ёшли Мадина рашк сабабли ҳамкасбига пичоқ билан ҳужум қилган.
“Ангрен-Ленд” ошхонасида рўй берган бу воқеа ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда, Мадина ошхонада ошпазлик қилиб келгани аниқланган.
Мадина Ярашева рашк оқибатида ўзи билан ишловчи Асрорнинг қорнига, ушбу ошхонанинг полиз экинларини сақлаш хонасида ош пичоғини тиқиб олади.
Асрор Эгамбердиевнинг уяли алоқа аппаратини қўлга олган Мадина Ярашева бегона рақамдан қилинган қўнғироқ ва келган СМС хабар эгаси ким, сен ким билан гаплашяпсан дея рашк қилади ҳамда юзага келган ўзаро тортишув вақтида картошка тозалаш учун қўлига олган пичоқни унга тиқиб олади.
Бу ҳолат, ўзаро ишқий муносабат натижасида рўй берган келишмовчилик дея айтилган бўлса-да, икки ҳамкасбнинг ҳам оилали эканлиги ва ҳаттоки 33 ёшли Асрорнинг бир нафар фарзанди борлиги ҳам таъкидланмоқда.
Ангрен шаҳар марказий касалхонасининг 16 январь кунидаги 13-сонли маълумотномасида, Асрор Эгамбердиевнинг тана, қорин қисмида санчиб-кесилган ва ички аъзолар шикастланиши, ички қон кетиши жароҳатлар борлиги қайд қилинган.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан далилий ашё сифатида жигарранг ёғоч сопли 1 дона ошхона пичоғи олинган бўлиб ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис юқорида келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда