«Тоштурма» маҳбуслари янги жойга кўчирилди

1 дақиқа ўқиш6.8K
«Тоштурма» маҳбуслари янги жойга кўчирилди
«Тоштурма» номи билан маълум бўлган 1-сонли Тошкент тергов изоляторида сақланаётган барча маҳкум ва маҳбуслар Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидаги янги муассасага кўчирилди, деб ёзмоқда Газета.uz нашри.

Президент қарори асосида Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудида халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган тергов ҳибсхонаси қурилди, — дейди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — Ички ишлар вазирининг Матбуот котиби Қутбиддин Бурҳонов.

«Тоштурма» номидаги Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси 1891 йилда Чор Россияси амалдорлари буйруғига биноан тошдан барпо этилган. Ўзаро ер ости ва ер усти йўллари билан бир-бирига боғланган тўрт корпус мавжуд бўлса-да, бинонинг умумий аҳволи бугунги кун талабларига, халқаро стандартларга жавоб бермасди.

Янги бинони лойиҳалаштиришда иқлим шароити, санитария ва хавфсизлик талаблари, жазони ижро этишга оид барча жиҳатлар ҳисобга олинган. Бинони қуриш ва жиҳозлашда замонавий технология ва материаллардан фойдаланилди.

Ошхона, кутубхона, ювиниш хонаси ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари ҳар томонлама қулай. Махсус контингентга зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни ташкиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Озиқ-овқат ва дори-дармонларни сақлаш учун замонавий музлаткичлар ўрнатилган.

Халқаро ва замон талабларига жавоб берувчи, қурилиши ва жиҳозланиши жиҳатидан МДҲ давлатлари ичида ягона ҳисобланган ушбу ҳибсхона саккиз қиррали юлдуз шаклида қурилгани камераларга ҳар томонлама ёруғлик тушишини таъминлайди.

Маҳкум ва маҳбусларнинг яқин қариндошлари, адвокатлари билан учрашув хоналари мавжуд. Бу хоналар барча талабларга жавоб беради.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси асосида барча жазони ижро этиш муассасалари, шу жумладан янги тергов ҳибсхонаси видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган. Бу маҳкумларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашда муҳим ўрин тутувчи восита бўлиб, уларга қўпол муомалада бўлиш, зўравонлик қилиш каби иллатларга барҳам беради.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?