“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг транспорт парки “ТРEКОЛ” номли ўта юқори ўтувчанлик қобилиятига эга бўлган йўлтанламас билан таъминланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, “ТРEКОЛ” махсус аврия-қутқарув техникаси Россияда ишлаб чиқарилган бўлиб, ўта юқори ўтувчанлик қобилиятига эга бўлган замонавий йўлтанламас транспорт воситасидир.
Йўлтанламас транспорт воситаси уч тарафлама узатишли машина камерасиз шиналар билан жиҳозланган бўлиб, йўлнинг хусусиятига қараб ҳаво босими қўлда бошқарилиб борилади.
Йўлтанламас-амфибия “ТРЕКОЛ” – енгиллаштирилган ва совуқ ўтказмайдиган ойна-пластик қопламали кузовга эга.
Одамларни салонга чиқариш ҳамда юкларни ортиш учун иккита олдида ва кузовнинг орқа қисмида битта эшик мавжуд.
Машина ичида бошқа автомобиллар каби ҳайдовчи ва йўловчи учун иккита ўриндиқ жойлашган. Юк ортиш қисмида 8 киши ёки 700 килограм юк учун жой ажратилган.
Ғилдирак формуласи – 6х6, зич жойлашган қумлоқда юк кўтариш қобилияти – 700 килограмм. Паст қатламли тупроқлар, сувли ботқоқли ва қорда – 400 килограмм, йўл ёритиш – 490 мм, шосседа максимал тезлиги – 70 км/с.
“ТРЕКОЛ”нинг энг асосий хусусияти – юқори ўта олиш қобилиятидир. У сувда, ботқоқлик ва қор билан қопланган тоғ йўлларида ҳаракатланиши, шунингдек етиб олиш қийин бўлган жойларга бора олиш хусусиятига эга.
Айни пайтда махсус транспорт воситаси “Қамчиқ” довони йўлида синовдан ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, синовлар натижасига кўра “Қамчиқ” МҚҚБнинг техника паркини кучайтириш учун, ушбу русумдаги иккинчи йўлтанламас транспорт воситасини харид қилиниши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда