
Фарғона шаҳрида яшовчи 23 ёшли йигит ўз отасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
"Фарғона шаҳрида 14 март куни соат 22-10ларда Юртпарвар кўчаси 94-уйда яшовчи, 1995 йилда туғилган М.Мирзадавлатов Мотрудий кўчасида жойлашган "Мирзадавлат" номли озиқ-овқат савдо дўкони ертўласида ўзаро жанжал оқибатида 1968 йилда туғилган отаси Қ.Очилдиновга пичоқ урган. Натижада Қ.Очилдинов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган", — дейилган ИИВ хабарида.
Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан М.Мирзадавлатов қўлга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар