21:57 / 30.03.2018
9 375

Тошкент шаҳрида уйни ижарага бериш нархи қанча?

Тошкент шаҳрида уйни ижарага бериш нархи қанча?
Ўзбекистонда мол-мулкни ижарага беришнинг 3 шакли – уй-жой, нотурар жой ва транспорт воситасини ижарага бериш шакли мавжуд. Маълумки, солиқ қонунчилигига кўра, молк-мулкини ижарага бериш орқали даромад олаётган жисмоний шахслар белгиланган тартибда даромад солиғи тўлайди.

Кўпчиликка маълум, бугунги кунда Тошкент шаҳрида оддий таъмирдан чиқарилган, керакли жиҳозларсиз 1 ёки 2 хонали уйни ижарага олишнинг ўртача нархи 800 минг сўмдан бошланиб 1,5 миллион сўмгача бориши мумкин. Уйни ижарага олувчи ва берувчи ўртасида эса ижара шартномаси тузилади. Сир эмас, бугун кўпчилик ижарага берувчилар шартномада жуда паст миқдорни, масалан, 150-200 минг сўмни кўрсатишади. Ва ана шу кўрсатилган суммадан даромад солиғи тўлайди.

Аслида қонунчиликда уй-жой учун ижара шартномаси тузишнинг тартиби ва меъёрлари қанақа?

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзади ЎзА.

Тошкент шаҳрида уйни ижарага беришнинг белгиланган минимал нархи 1 квадрат метр учун 4,5 минг, вилоятлар марказларида 3 минг, туманларда эса 1,5 минг сўм этиб белгиланган.

Нотурар жойни ижарага бериш нархи уй-жой нархининг мос равишда 2 баравари миқдорида.

Транспорт воситасини ижарага беришда 2 хил сумма белгиланган. Енгил автомобиллар ижарасининг минимал нархи 330 минг сўм, юк автомбиллари ижара нархи эса 645 минг сўмни ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 181-моддасига биноан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган 7,5 фоиз ставкаси бўйича солиқ солинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида уйни ижарага бериш нархи қанча?