date
views 5 831

Тошкентдаги Ezidyor тўйхонаси бузилади

Тошкентдаги Ezidyor тўйхонаси бузилади
Тошкент шаҳрида «Tashkent City» объекти қурилаётгани сабабли Ezidyor тўйхонаси бузилади. Бу ҳақда Sputnik'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Айни дамда қурилиш кетаётган ҳудуд – Ўқчи маҳалласидан кўчирилмаган 20 та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таъминотидан узиб қўйилган эди, аммо, сув ва электр токи бор.

Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаровнинг сўзларига кўра, Эзидёр тўйхонаси бузилади. Тўйхона атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда. Ушбу объектлардаги тадбиркорлар ўзларига бошқа ер танлаб улгурмаганлар. Туман раҳбари тадбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилганини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги Ezidyor тўйхонаси бузилади