date

Tashkent City'нинг янги юлдузи: сайёҳлар қўриқчи ит билан суратга тушмоқда

Tashkent City'нинг янги юлдузи: сайёҳлар қўриқчи ит билан суратга тушмоқда

Tashkent City ҳудудида ноодатий “юлдуз” пайдо бўлди — бу сафар машҳурликка инсон эмас, балки маҳаллий қўриқчи ит эришди.

Гувоҳларнинг айтишича, ит деярли ҳар куни қўриқчилар билан бирга ҳудудни айланиб юради ва ўзининг сокин ҳамда дўстона феъл-атвори билан сайёҳлар эътиборини тортмоқда. У аллақачон ташриф буюрувчиларнинг севимлисига айланган — кўпчилик у билан суратга тушиб, тасвирга олмоқда.

Айниқса, хорижлик меҳмонлар ушбу итга катта қизиқиш билдирмоқда. Улар учун бу ҳолат нафақат қизиқарли, балки ўзига хос эсдалик ҳам бўлиб қолмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар эса қисқа вақт ичида кенг оммага етиб борди. Фойдаланувчилар ҳазил аралаш тарзда итни “Tashkent City'нинг маҳаллий юлдузи” деб атамоқда. Шу тариқа оддий қўриқчи ит ҳам ўзига хос машҳурликка эришди.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Tashkent City'нинг янги юлдузи: сайёҳлар қўриқчи ит билан суратга тушмоқда