13:53 / 11.05.2018
7 537

Рамазон ойининг бошланиш куни ўзгарди

Рамазон ойининг бошланиш куни ўзгарди
Фото: «Xabar.uz»
Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Рамазон ойини ҳар томонлама кўтаринки ва тартибли ўтказиш бўйича журналистлар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилмоқда.

Бўлиб ўтган брифингда юртимизда Рамазон ойининг бошланиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Хабар қилинишича, 2018 йил рамазон ойининг 1-куни аввал хабар берилганидек ва тақвимларда кўрсатилганидек 16 май куни эмас, 17 май кунига тўғри келяпти.

Тақвимларда ҳам Рамазон ойининг бошланиши ой кўринишига қараб бир кунга сурилиши мумкинлиги ҳақида махсус эслатма бор эди. Бу йил айни шу эслатма ишга тушди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамазон ойининг бошланиш куни ўзгарди