
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонга келаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат этди, деб маълум қилади Даракчи нашри.
Хабарда таъкидланишича, Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг "Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Қирғизистон ҳудудида рўйхатдан ўтиши" тўғрисидаги қарорига мувофиқ, чет элликлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Қирғизистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 5 иш куни мобайнида рўйхатдан ўтишлари шарт.
Шунингдек, Қирғизистон ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган 10 000 сом миқдорида жарима жазоси қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Батафсил маълумотни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.uzbekistan.kg) ёки элчихонанинг консуллик бўлимидаги +996 (312) 986-296 телефон рақами орқали мурожаат қилиб олиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар