23:35 / 10.06.2018
7 906

Татьяна Каримова ўлими ҳақидаги мишмишлардан сўнг илк бор жамоатчилик олдига чиқди (фото)

Татьяна Каримова ўлими ҳақидаги мишмишлардан сўнг илк бор жамоатчилик олдига чиқди (фото)
Фото: Facebook / Ислом Каримов фонди
Жамоат арбоби Татьяна Каримова 10 июнь куни Ислом Каримов фондининг чет элда таълим олиш грантларининг стипендиатлари — Музаффар Максумов, Александра Ким, Гулюзбону Рўзибоева ва Стефания Аббосовалар билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмада учрашди. Бу ҳақда фонднинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.

Ўз сўзларида Татьяна Каримова ёшларга илғор чет эл ўқув масканларидаги ўқишларида омад, эгаллаган билимларини Ватанимиз равнақи йўлида қўллашларини тилади.

«Сўнгги бир ярим йил ичида ўзбекистонлик 23 нафар йигит-қизлар Каримов фондининг таҳсил грантларини қўлга киритиб, магистратура дастури бўйича Европанинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлди», — дейилади хабарномада.

Олдинроқ Татьяна Каримованинг бетоблиги ва вафоти ҳақида хабарлар интернетда тарқалган эди. Аммо бу хабарлар тез орада рад этилди. Шундан кейин Татьяна Каримова биринчи марта жамоатчилик олдига чиқиши.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Татьяна Каримова ўлими ҳақидаги мишмишлардан сўнг илк бор жамоатчилик олдига чиқди (фото)