Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқарма томонидан очилган жиноят иши доирасида қўлга олинган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Мирзаевлар оиласига алоқадор тергов ҳаракатлари давомида Мираълам Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Мирзаева ва ўғли А.Мирзаев, жияни З.Иноғомова қўлга олинган», — дейилади хабарда.
Жиноят иши доирасида Мирзаев ва Иноғомовлар оиласига тегишли турар жой ва нотурар жой объектларида тинтув ўтказилиб, турли предметлар, ҳужжатлар, автотранспорт воситалари ва бошқалар олиб қўйилган.
«Ҳозирда тергов жараёни давом этаётгани боис ушбу жиноят иши бўйича бошқа далиллар ошкор этилмайди», — дейилади прокуратура хабарида.
Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди