
ГУВОҲЛАР ҲАМ ҲАР-ХИЛ БЎЛАРКАН
Маълумки, ўғрилар оламининг яна бир авторитетларидан бири, Тошкент шаҳар “назоратчиси” ҳисобланмиш 33 ёшли Аббос Хўжаев 2017 йил 17 сентябрида ноқонуний тарзда ёнида 0,34 грамм героин моддаси сақлаганликда айбланиб, ички ишлар ходимлари тарафидан қўлга олинган. Қўлга олиш операцияси пойтахтдаги кафелардан бири ёнида кундузи соат бешларда амалга оширилган.
Судда гувоҳлардан бири илгари берган кўрсатмаларидан тониб туриб олди. Кўрибсизки, Аббос Хўжаев оқланиш арафасида қолди. Лекин бундай бўлмайди. Сабаби барчага аён. Аббос каби хавфли жиноятчилар билан республикадаги юқори лавозимли шахслар шуғулланишади ва улар ҳеч қачон жиноятчини озодликда қолдиришмайди иншооллоҳ…
ТУНГИ КЛУБДАГИ ЎҒРИЛАР ЙИҒИНИ
Аббоснинг келгуси тақдири ўтган йил 16 сентябр куни “Бренд” тунги клубида ўғри “авторитет”лар йиғинида кун тартибига қўйилган. Улар айтишганки, россиялик авторитетлар Аббоснинг ишидан қониқмаган, шу сабабли ундан пойтахт “назоратчи авторитет”лигини тортиб олишни хоҳлашган.
Аслида 2017 йил августида унга пойтахтни “топшириш”ни буюришган экан. У рози бўлмаган. Шунда Сағбон кўчасидаги ёқилғи қуйиш шоҳобчасида бандитлар “Маха” лақабли 35 ёшли Муҳаммаджон Қурбоновга, аниқроғи, Аббоснинг ўнг қўлига ҳужум уюштириб, тиғ ёрдамида юзини тилиб ташлашди. Бу ўғрилар тилида Аббосни сўнгги бор огоҳлантириш ҳисобланаркан.
Бунга жавобан республика ички ишлар вазирлиги махсус хизмат вакиллари ўғри, жиноятчиларни бирма-бир қўлга ола бошлашди. Ана ўшанда Аббос ҳам юқорида таъкидланганидек, 0,34 грамм героин билан қўлга олинганди…
ЮРТБОШИМИЗНИНГ АББОС КАБИЛАР ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғинларидан бири шундай деганди:
— Агар давлат ўз фуқароларига хотиржамлик ва саломатлик ҳадя эта олмаса, фуқароларга бундай давлатнинг кераги қолмайди. Бир кўча безориси эса барчанинг устидан ҳукмронлик қила олмайди. Биламан, Тошкент вилоятида шундайларнинг бир нечтаси юрибди ҳалиям. Ҳануз уларнинг думини кесиб ташлай олмаяпмиз. Жиноятчиларнинг жуда кўпини тутдик, жазоладик. Аммо ўша икки-уч бандит ҳалиям ҳаммаси улар хоҳлагандек бўлади деб ўйлаяпти. Биз бунга йўл қўймаймиз. Жиноятчилар турмага ташландими, жазо муддатини ўтаяптими, улар ҳам боради ўша турмага ва қилмишига яраша жазосини олади. Биз арқонни сал узун ташлаб қўйгандик холос. Энди ундай бандитларга шафқат бўлмайди.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар