date

Жиззахда яйловларда қўй боқаётган чўпонларнинг овоз бериши учун махсус қулайликлар яратилди

Жиззахда яйловларда қўй боқаётган чўпонларнинг овоз бериши учун махсус қулайликлар яратилди

Жиззах вилоятида биринчи марта сайловларда иштирок этаётган ёшларнинг 70 фоизи овоз бериб бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабар беришларича, вилоятда 812 минг 259 нафар, жумладан, 142 минг 144 нафар биринчи марта овоз бераётган сайловчининг 70 фоизи овоз бериб бўлди.

Вилоятнинг Фориш туманидаги “Арнасой”, “Дарвоза”, “Омонгелди” қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли пунктлари вилоят марказидан 300-350 километр олисда жойлашган бўлиб, парламент сайловлари куни ушбу қишлоқларнинг олис қишки яйловларида қўй боқаётган чўпонларнинг овоз бериши учун ҳам алоҳида қулайликлар яратилди.

Жанубий Қизилқум яйловларидаги “Дарвоза” қоракўлчилик ширкат хўжалигида жойлашган 377-сайлов участкаси ҳудудидаги 18 чўпон оиласи 15-20 километр масофадаги Дукей, Темирхон яйловларидаги қишлов қўраларига кўчиб чиққан. Бу оилалардаги сайловчилар ҳузурига махсус машиналарда кўчма сайлов қутилари келтирилди.

Хабар беришларича, Темирхон, Дукей яйловларида қишлов ўтаётган чўпон оилаларидаги 52 сайловчига эрталабдан махсус машиналарда кўчма сайлов қутилари етказиб борилгани учун сайловчилар эрталаб 10.00 гача овоз бериб бўлди.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда яйловларда қўй боқаётган чўпонларнинг овоз бериши учун махсус қулайликлар яратилди