17:26 / 28.07.2018
5 550

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартибига қўшимчалар киритилади

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартибига қўшимчалар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилиниши мумкин:

“турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари, рўйхатнинг 5-банди бўйича доимий прописка қилинадиган шахслар бундан мустасно;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса, рўйхатнинг 5-банди бўйича доимий прописка қилинадиган шахслар бундан мустасно;”.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юкланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартибига қўшимчалар киритилади