20:25 / 03.08.2018
4 162

Бактерия ва вируслар уйда қанча яшайди?

Бактерия ва вируслар уйда қанча яшайди?
Терининг ҳар бир сантиметрида 100 минггача микроорганизмлар “қўним топади”. Аксирганимизда бактерия ва вирусли суюқ томчилар деярли бир метр масофага учади.

— Микроорганизмлар ҳаётининг давомийлиги кўплаб омилларга боғлиқ, - дейди Нью-Йорк универитети микробиологи Филип Тьерно. —Вируслар кўпайиши учун бошқа организм ҳужайрасига тушиши керак. Шунинг учун ундан ташқарида улар бактерияларга қараганда камроқ яшайди. Бироқ улар уйдаги турли юза қисмларда яшашда давом этади. Бактериялар эса организмдан ташқарида кўпайиш қобилиятига эга, шунинг учун кўпроқ яшайди.

Микроблар ҳаётининг давомийлигига намлик ва ҳарорат таъсир қилади.

Ҳеч бир бактерия ёки вирус намлик даражаси 10 фоиздан кам бўлган қуруқ жойда яшай олмайди. Улар ҳар қандай озиқ моддалари – овқат қолдиқлари, тери, қон, шиллиқ қават ҳужайралари мавжуд бўлган жойларда фаол равишда кўпаяди. Шунинг учун идиш-товоқларни ювиш губкаси - микроорганизмларнинг ҳаёти учун жуда қулай жой.

Сил касаллигини чақирувчи Кох таёқчаси тегишли бўлган мезофиллар бактерияси кўпаядиган муҳит хона ҳароратидир. Шунинг учун ҳам улар совуқ ва илиқ ҳароратни яхши кўрадиган микроорганизмларга қараганда узоқ яшайди. Гўшт қиймасида учраши мумкин бўлган бактериялар хона ҳарорати ва нормал намликда бир неча соатдан бир неча суткага қадар яшайди ва ошқозон-ичак тизимининг бузилишига олиб келиши мумкин. Ичак гриппини чақирувчи калицивирус эса бир неча кун ва ҳатто ҳафталар давомида яшайди. ОИВ эса очиқ ҳавода деярли дарҳол нобуд бўлади.

Ноқулай шароитга мослашиш учун баъзи микроорганизмлар мустаҳкам қобиқни шакллантиради.

Бактерияларнинг бу ҳолати спора деб номланади. Спора ҳолатидаги бактериялар экстремал ҳарорат ва намликка чидамли бўлади.

Фото: pixabay
Масалан, юқумли заҳарланиш шоки, ошқозон-ичак тизимининг бузилиши ва яра инфекцияларини қўзғатувчи тилларанг стафилококк бактерияси ана шундай йўл тутади. Тьерно сўзларига кўра, стафилокок споралари қуруқ кийимда бир неча ҳафта давомида яшайди ва ундаги тери қолдиқлари билан озиқланади. Сибирь яллиғланишини қўзғатувчи антракс бацилласи эса спора ҳолатида бир неча ўн ва ҳатто юз йил яшайди.

Хавотирга тушманг. Ўзингизни ҳимоялаш мақсадида қўлларингизни тез-тез ювиб туринг. Бу бирор нима юқтириш эҳтимолини анча камайтиради. Хавфли бўлган юза қисмлар – эшик тутқичлари, ошхона столлари ва раковинани дезинфекция воситалари билан доимий равишда артинг.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Бактерия ва вируслар уйда қанча яшайди?