Ижтимоий тармоқларда Аралаш жанг санъати (MMA) жангчиси, халқаро мусобақалар ғолиби шаҳрихонлик Отабек Алиев пичоқбозлик оқибатида ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Турон24 мазкур хабарларга аниқлик киритди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 18 сентябрь куни содир бўлган. Отабек А.А. шахс билан бир кун аввал жанжаллашиб қолади, жанжал эса муштлашувга айланади. Эртасига улар кўчада кўришиб қолади. Сўнг орани очиқ қилиш учун Отабекнинг Cobalt русумли машинасига ўтириб тумандаги «Саидхон фаровонлиги» МЧЖ қошидаги автотранспорт воситаларига метан-газ қуйиш шохобчасига йўл олишади.
«Орани очди қилиш ҳақоратга уланиб, шу пайтда А.А. ёнида бўлган бир дона хўжалик пичоғи билан қасддан Отабек Алиевнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир шикаст етказади. Отабек Алиев оғир тан жароҳати олиб, 19 сентябрь куни шифохонада вафот этади. Ўша куннинг ўзида туман ИИБ томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнлари давом этмоқда»,— деб маълумот берган Шаҳриҳон туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, тергов бўлими бошлиғи Анваржон Иминов.
Эслатиб ўтамиз, бу спортчилар билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Жорий йилнинг 9 август кунига ўтар кечаси Юнусободдаги Aurum 898 тунги клубида эркин курашчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Жамшид Кенжаев олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди