Гулнора Каримованинг қизи Имон «Онам энди уйда» деб хабар берди
1 дақиқа ўқиш10K

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 20 ёшли невараси, Гулнора Каримованинг қизи Имон ўзининг Instagram’даги саҳифасида «онам энди уйда» деб ёзиб қолдирди дея хабар бермоқда Daryo.uz нашри.
У шунингдек, Истанбул—Лондон рейсининг талонини ҳам эълон қилди. Имоннинг саҳифасидаги суратларга кўра, у ҳозирда Лондонда.

Аввалроқ, Имоннинг Лондонга учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Хабарингиз бор Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган. Жумладан, Каримова жиноий гуруҳ тузишга алоқадорлик, ўғирлик, пул ундириш, давлат маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориш, солиқлар тўлашдан бош тортиш сингари жиноятларда айбланган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

- #Ислом Каримов
- #Гулнора Каримова
- #Имон Instagram
- #Лондон рейс
- #Тошкент вилояти
- #Жиноят ишлари
- #Пул ундириш
- #Ўғирлик жинояти
- #Озодликдан маҳрум
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0
…