23:51 / 31.10.2018
4 573

Зойир Мирзаев ўрнига Бош вазир ўринбосарлиги вақтинча Отабек Муродовга юклатилди

Зойир Мирзаев ўрнига Бош вазир ўринбосарлиги вақтинча Отабек Муродовга юклатилди
Мажбурий меҳнат туфайли ишдан кетган Зойир Мирзаев ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродовга Бош вазир ўринбосарлиги вақтинча юклатилди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

31 октябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги йиғилишда президентнинг бу ҳақдаги фармони эълон қилинган.

Эндиликда Бош прокурор Отабек Муродов Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида Бош прокурор вазифасини ҳам бажаради.

29 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этганди. Мирзаев ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис ишдан олинганди.

Зойир Мирзаевнинг ишдан олиниши ижтимоий тармоқларда уст-бошини ечмасдан ариққа тушиб, тизза бўйи сувда турган олти эркакнинг сурати кенг тарқалгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу сурат ижтимоий тармоқларда катта шов-шув келтириб чиқарган. Воқеа 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида рўй берган. ОАВларнинг воқеага бевосита гувоҳ бўлганларга таяниб хабар беришича, 6 киши буғдойни суғормагани учун Бош вазир ўринбосари Тошкент вилояти ва Оққўрғон тумани мутасаддилари кўз ўнгида уларни совуқ сувга тушириб, жазолаган.

Зойир Мирзаев Жомбой туман ҳокими, Самарқанд шаҳар ва вилоят ҳокими лавозимларида ишлаб келган. У 2016 йилнинг декабрида Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зойир Мирзаев ўрнига Бош вазир ўринбосарлиги вақтинча Отабек Муродовга юклатилди