
Президентнинг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистонга олиб кирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январга қадар қуйидагиларни мамлакатга божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин:
- Тирик йирик қорамол, қўй-эчкилар;
- Қорамол, қўй ва эчки гўшти;
- Картошка, соя ловияси;
- Кунгабоқар, кунжут уруғи;
- Шакар, гуруч.
Шунингдек, цемент, асбест, қурилиш ойнаси, ёғоч ва кўмир маҳсулотлари импорти бўйича ҳам 2020 йил 1 январга қадар божхона имтиёзлари тақдим этилди.
Божхона имтиёзлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг эҳтиёжлари учун асосий қурилиш материаллар, жумладан, цемент клинкери ва асбестни импорт қилганда ҳам қўлланилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар