19:43 / 02.12.2018
7 224

"Аччиқ-чучук" қимматга тушмоқда – бодринг нархи бир ойда 2 баравар, помидорники эса 1,5 баравар ошган

"Аччиқ-чучук" қимматга тушмоқда – бодринг нархи бир ойда 2 баравар, помидорники эса 1,5 баравар ошган
Жорий йилнинг ноябрь ойида мева-сабзавотлар орасида нархи энг кўп ошгани бодринг ва помидор бўлди. Бодринг нархи 2,3 баравар ошган бўлса, помидор 1,5 баравар қимматлаган. Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари шундан далолат беради.

Мева-сабзавотлар нархининг бир ой ичида кескин ошишига йиғим-терим мавсумининг якунланиши асосий омил бўлган. "Бироқ 2018 йилнинг ноябрь ойидаги бодринг нархи унинг 2017 йилнинг декабридаги нархидан 31,6 фоиз, помидор нархи эса 34,3 фоиз арзонроқдир", – дея таъкидланади маълумотда.

Мева ва сабзавотлар умумий нархи ноябрь ойида ўртача 6,5 фоиз ошган. Жорий йилнинг апрель ойида мева-сабзавотлар нархи бир ойда 19,5 фоиз ошган, август ойида эса нархлар 20,5 фоиз арзонлашган эди.

Умуман, ноябрь ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари 2,3 фоиз ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Аччиқ-чучук" қимматга тушмоқда – бодринг нархи бир ойда 2 баравар, помидорники эса 1,5 баравар ошган