09:19 / 05.12.2018
5 633

Фарғонада нефтни қайта ишловчи яширин завод аниқланди

Фарғонада нефтни қайта ишловчи яширин завод аниқланди
Фото: «Podrobno.uz»
Фарғона вилоятида углеводород хом ашёсини ўғирлаш билан шуғулланган уюшган гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот маркази маълумотига таяниб, «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Фурқат Файзиев, Ҳалимжон Maтҳолиқов ва Қаюмжон Бакиев «Андижоннефть» АЖ назоратчиси Зоиржон Маматқуловни ўз томонига оғдириб олиб, ундан хизмат маълумотини олади. Андижон—Асака—Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг Қува тумани «Баҳор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қувурни аниқлаб, ундан хом ашёни тортиб олган.

Улар ўзларининг жиноий ишига Тошлоқ тумани «Яккавут» МФЙ фуқаролари Нодирбек Мелибоев ва Бобирбек Неъматовни ҳам жалб қилган. Жиноий шериклар Беруний кўчасидаги 282-уйда нефтни қайта ишлаш бўйича яширин цех ташкил этди. Қўлбола қурилма ўрнатиб, унинг ёрдамида дизель ёқилғиси ишлаб чиқаради. Жиноятчилар 1 120 литр углеводород хом ашёсини дистилляция қилиш воситасида 490 литр мазут ва 100 литр солярка тайёрлашга эришади.

Нефтни қайта ишлаш жойига ташиш учун жиноятчилар томонидан ижарага олинган автомобиль эгаси ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада нефтни қайта ишловчи яширин завод аниқланди